Пойтахтимиздаги йирик савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан сайёр қабуллар ўтказилди. “Ўзимиз келдик” лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси бўлиб, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган. Республикамизнинг барча туман (шаҳар)лари деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда тақдим этилмоқда.
Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди.
Куни кеча ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи деҳқон ва буюм бозорлари, савдо мажмуаларидаги тадбирларда 500 дан ортиқ фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 100 дан ортиқ сайёр хизмат кўрсатилди.
Эслатиб ўтамиз, келгуси якшанба 17 октябрь куни ҳам бозорларда лойиҳа давом этади, деб хабар беради Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати.