Айни пайтда академияда 8 ярим мингдан зиёд талаб таҳсил олмоқда. Уларга 810 нафар профессор-ўқитувчи дарс бериб келмоқда. Педагогларнинг 194 нафари фан доктори, 268 нафари фан номзоди (ёки PhD). Илмий салоҳият 57,1 фоизни ташкил этади.

Россия, Туркия, Беларусь, жанубий Корея, Ҳиндистон, Германия ва Қозоғистон билан илмий ҳамкорлик ўқитиш сифати ва самарасига ижобий таъсир этмоқда.

Жорий ўқув йилидан академияда педиатрия, фармация ва стоматология бакалавриат таълим йўналишлари очилди. Шунингдек, симуляцион таълим кафедраси ҳамда рақамли тиббиёт ўқув маркази ташкил этилди.

Қўшимча 550 нафар ўринга мўлжалланган ўқув биноси барпо қилинди. Академия бош ўқув биносининг реконструкцияси якунланиб, 3 минг талаба ўқишига имконият яратилди. 27,9 миллиард сўмлик илмий лаборатория жиҳозлари, 22,5 миллиард сўмлик симуляцион жиҳозлар ва 382 та компьютер харид қилинди.

Ўқув модуллари талабларига мувофиқ, асосий тиббий ва махсус тиббий кўникмаларни шакллантириш имконини берувчи тренажерлар, фантомлар, компютерлаштирилган симуляторлар билан жиҳозланган ва ҳақиқий тиббий ускуналар ўқув муҳитини шифохона муҳитига имкон қадар яқинлаштиради.

Тантанали тадбирда фидойи устозлар улуғланди. Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор А.Шодмонов ҳамда бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Тадбир сўнгида театр актёр ва актрисалари ижросидаги “Чиройлисан, муҳаббат!” спектакли намойиш этилди.