Куни кеча ушбу кўрик-танловнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида туман-шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 22 нафар ёшлар етакчилари 4 та шарт бўйича ўзаро куч синашишди.

Якуний натижаларга кўра Ўрта Чирчиқ тумани Обод маҳалласи ёшлар етакчиси Бахтигул Азатова 3-ўринни, Чиноз тумани Бирлик маҳалласи ёшлар етакчиси Сарварбек Мирзаев 2-ўринни эгаллади. Оққўрғон тумани Гулистон маҳалласи ёшлар етакчиси Азамат Номазов кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиби деб топилиб республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир сўнггида танлов иштирокчилари ва ғолиблари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари ҳамда диплом билан тақдирландилар, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.