Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФА VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, Видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг 2020 йилги футбол ўйинларида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФА томонидан қабул қилинди.
Шу сабабли, ФИФА 2021 йилги мавсум давомида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.