Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати хабар берди.

Сафари чоғида Инфантино Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилади. Миллий футбол маркази билан яқиндан танишади.

Шунингдек, у эртага, 8 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган "CAFA Nations Cup 2025" мусобақасининг финал учрашувини томоша қилади.

Финалда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро куч синашади.