Унга кўра, Россия терма жамоаси ҳамда мамлакат ҳудудига кирувчи барча клублар халқаро турнирлардан чиқариб юборилди. Россия терма жамоаси Қатар-2022 ўтиш ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди.
Баёнотда маълум қилинишича, ташкилот "Газпром" билан шартномани ҳам бекор қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Газпром" яқиндагина УЕФА билан шартномани 2024 йилга қадар узайтириб, йилига 40 миллион евро тўлаши борасида шартнома имзоланганди.