Унда Ўзбекистон миллий жамоаси 1277 очко билан 85-ўринни эгаллаган. Бу 2021 йилнинг декабрь ойи якуни кўрсаткичидан бир пағона пастлаш дегани.
Осиё мамлакатлари орасида Эрон пешқадам. У 21-ўринда қайд этилган. Ўзбекистон эса Япония (23), Жанубий Корея (29), Австралия (37), Қатар (52), Саудия Арабистони (53), БАА (69), Ироқ (74), Хитой (75), Уммон (79)дан сўнг 11 ўринда.
Жаҳон рейтингида ҳамон Бельгия пешқадам. Иккинчи ва учинчи ўринларни Бразилия ҳамда Франция эгаллаб турибди. Шунингдек, Аргентина, Англия, Италия, Испания, Португалия, Дания ва Нидерландия миллий жамоалари кучли ўнликдан жой олган.