Унда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги “Энг яхши дебютанти“ номинациясида ғолиб бўлди.

Ҳамюртларимиз жорий мавсум илк бор катталар ўртасидаги халқаро турнирларда иштирок этишди. Шунга қарамай, Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида олтин, Канада Гран-присида кумуш медалларга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Бостон шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олиб, Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.