Йиғилишда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилгани, хусусан, давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмагига муҳтож ёшлар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш зарурлиги таъкидланган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида барча давлат раҳбарлари, хусусан олийгоҳ ректорлари ҳам ёшларга бириктирилиб, бир қатор ишлар ташкил этилди. Жумладан, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали директори Алишер Самадовга Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидан жами 37 нафар ёш (Сергели МФЙдан 6 нафар, Машраб МФЙдан 9 нафар, Тинчлик МФЙдан 10 нафар, Чақмоқ МФЙдан 8 нафар, Навқирон МФЙдан 4 нафар) бириктирилган.

Филиал директори мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар хонадонида бўлиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга ўргатиб, бандлигини таъминлаш мақсадида ўз тавсияларини берди.