Ер силкинишлари шанба куни соат 22:37 да  юз берди. Кечаси 600 дан ортиқ зилзила содир бўлди. Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзиланинг кучи 6,5 магнитудага етган.

Мамлакат ҳукумати цунами ҳамда бир қанча вилоятларнинг қирғоқбўйи ҳудудларидан одамларнинг эвакуация қилиниши ҳақида эълон қилди.

Зилзила оқибатида уйларга зарар етган. Давао-дель-Норте вилоятида деворнинг қулаб тушиши оқибатида бир аёл ҳалок бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.