Словакияда фаолият кўрсатадиган «Comenius Analytica» таҳлил марказининг бош директори ва мазкур нашрнинг бош муҳаррири Владо Бачишин қаламига мансуб ушбу мақолада мамлакатимизга Россиядан табиий газ етказиб бериш бошланиши муносабати билан ўтказилган маросим тафсилотлари қаламга олинган.

Муаллиф мазкур тадбирда уч мамлакат - Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирок этганини ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.

У Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган газ етказиб бериш йўлаги ишга туширилиши билан Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистоннинг энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги сифат жиҳатидан ривожланишнинг янги босқичига кўтарилаётгани ҳақидаги фикрларини келтиради.

"Ўзбекистон бу соҳада узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрдир", деб ёзади муаллиф.

«Финансовая газета» онлайн нашри  2011 йилдан буён фаолият кўрсатади. Нашр нафақат Словакия, балки дунёдаги бошқа мамлакатлари  иқтисодий, сиёсий, молиявий ва бизнес ҳаётини кенг ёритишга ихтисослашган. Нашрнинг кундалик ўқувчилари сони 30 мингдан зиёдни ташкил қилади.