Буюк Британиянинг технология вазири Иэн Мюррей сўзларига кўра, ташкилот ҳукуматга бир нечта сотувчилар томонидан жойлаштирилган рекламаларҳақида хабар берган.

Гап камида учта маълумот тўпламига тааллуқлидир. Улардан бирида барча 500 минг кўнгиллининг маълумотлари бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.

UK Biobank вакиллари маълумотларнинг тарқатилишида иштирокчиларнинг исмлари, манзиллари, телефон рақамлари ёки алоқа маълумотлари кўрсатилмаганлигини аниқладилар. Бироқ, эълон қилинган маълумотлар соғлиқ ҳолати ва илмий тадқиқотларда қўлланиладиган бошқа биотиббий кўрсаткичлар билан боғлиқ.

Британия расмийлари бозор оператори ва Хитой ҳукумати билан боғланишди. Британия томонининг сўзларига кўра, рекламалар тезда олиб ташланган ва маълумотлар сотиб олинганлиги ҳақида аниқ далиллар йўқ.

Лойиҳа раҳбари Рори Коллинз ҳодиса учун иштирокчилардан узр сўради ва маълумотларни ҳимоя қилиш тизимлари кучайтирилишини айтди. Эҳтиёт чораси сифатида тадқиқот платформасига кириш вақтинча чекланди. Файлларни юклашга қўшимча чекловлар ҳам жорий этилди.

UK Biobank дунёдаги энг йирик биотиббиёт маълумотлар базаларидан бири бўлиб, бутун дунё олимлари томонидан соғлиқ ва турмуш тарзи бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун фойдаланилади.