Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.А (муқаддам судланган) ва Д.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Ў.га 7 000 АҚШ доллари эвазига Фарғона шаҳар, “Қиргули” мавзесидаги шаҳар ҳокимлиги ихтиёридаги хонадонни олиб беришни ваъда қилишиб, муқаддам 5 400 АҚШ долларини олганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларини қайтарган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.