Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази hightech.plus га таяниб хабар берди.

Сўнгги пайтларда бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳодисалар нафақат оддий одамларга тегишли, балки барча ўлчамдаги корхоналар тезда ушбу янги турдаги фирибгарликлардан жабр кўрмоқдалар.

Aввалроқ, хитойлик банк менежери фирибгар овозини “банк директори” деб ўйлаган ва 35 миллион доллар ўтказиб берган эди.

Ҳудди шундай ҳодиса Британия энергетика фирмасида ҳам содир бўлган, у ерда бехабар ходим олувчи асосий фирманинг бош директори эканлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин жиноятчиларга тахминан 250 минг доллар ўтказиб берган.