Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси хабар берди.
Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги натижасида фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган шахс экстрадиция қилинди.
Ушбу жараён икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолият ҳамда Интерпол каналларидан фойдаланган ҳолдаги самарали ҳамкорлик туфайли амалга оширилди. "Кейинги вақтларда хорижий давлатлардан экстрадиция қилинаётган шахслар сонининг ошиши Миллий марказий бюролар ўртасида йўлга қўйилган барқарор алоқалар ва халқаро келишувларга қатъий риоя этилаётгани натижасидир", — дейилади хабарда.
Мазкур тадбир трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, ҳозирда фуқаро қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун ваколатли органларга топширилган.