Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи 26 ёшли Х.М. содир этгани аниқланди.

Унга кўра, Х.М. жабрланувчи У.М.га ўзини “Телеграм” мессенжеридаги “Only_Iphone” номли гуруҳ админи сифатида таништириб, Iphone 12 pro max русумли телефонни арзон нархда сотишини айтиб уни алдаб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картасига 990.000 сўм миқдоридаги пулни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.