"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида фонд ва суғурта бозорларини назорат қилиш соҳасидаги вазирлик мутасаддилари ҳамда Остона молиявий хизматлар бошқармаси (Astana Financial Services Authority (AFSA) вакили – пул ювишга қарши курашиш департаменти директори Валихан Гусманов билан учрашув бўлиб ўтди", дея хабар бермоқда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати.

Учрашув давомида юрисдикциялар ўртасида томонлараро ҳамкорлик ўрнатишга асос бўладиган трансчегаравий операцияларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, АFSA томонидан келгусида ўзаро манфаатли бўлган фонд ва суғурта бозорларини назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандумини тузиш таклиф этилди.

©