Унда Халқаро театрлар Конфедерацияси уюшмаси масъул котиби Ирина Козак, МДҲ давлатлар билан ишлаш бўйича координатор Екатерина Черемина, уюшма техник директор Степан Леванков ҳамда вазирлик ташкилий қўмита аъзолари иштирок этди.
Учрашувда 2021 йил 30 ноябрдан 7декабрга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган МДҲнинг иштирокчи, Болтиқбўйи ва Грузия давлатларининг IV “Ёшлар театри санъати” форумини ўтказишга доир масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, Халқаро уюшма ва МДҲ вакиллари Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан ҳам учрашиб, Форумга оид ташкилий масалалар юзасидан музокара олиб боришди.
Маълумот ўрнида келтириш лозимки, мазкур Форум илк маротаба 2012 йил июнь ойида Кишинев(Молдова)да, 2015 йил ноябрь ойида Минск (Белорусия)да, 2018 йил май ойида Ереван (Арманистон)да ўтказилган.