Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 3 июль куни кеч соат тахминан 17:30ларда Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган (4Р17 Олмалиқ -Тошкент) автомобиль йўлида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Ш.И. (Россия Федерацияси фуқароси) «Lacetti« автомобилида оралиқ масофани сақламасдан, ўзидан олдиндаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Ю.Н. (ИИО ходими) бошқарувидаги «Cobalt« русумли (фоторадар ўрнатилган) автомобилни орқа қисмига келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида транспорт воситалари техник шикастланган ва тан-жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.