Ижодий гуруҳ саёҳати Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда республикамизнинг Франциядаги элчихонаси билан биргаликда мамлакатлар орасида юртимиз туризм салоҳиятини янада кенг тарғиб этиш ҳамда туристик йўналишларимизни оммалаштириш мақсадида ташкил этилди. 

“STEP by STEP Productions” вакиллари юртимизга ташрифи давомида Тошкент, Марғилон, Нукус, Бухоро Самарқанд шаҳарлари ҳамда Мўйноқ, Бўстонлиқ туманларида бўлиб, ҳудуларнинг диққатга сазовор жойларини тасвирга олди.   

Маълумот учун: “Des train pas comme les autres” Франциянинг 1987 йилдан бери эфирга узатилувчи энг машҳур ҳужжатли сериалларидан бири. Кенг аудиторияга (1,5 миллион томошабин) мўлжалланган. Телевизион лойиҳа маданий ва сайёҳлик хусусиятига эга бўлиб, томошабинларни турли шаҳарлар ва мамлакатларнинг табиий ҳамда маданий хусусиятлари, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан таништиради.