Ошпаз шу қисқа муддат ичида ўз шогирдларига Европа ва миллий таомларни тайёрлаш сирларини ўргатди ҳамда юқори сервис хизматлари сирлари билан ўртоқлашди.

Тиери Дезага билан хайрлашув кечасида талабалар  икки ой давомида ундан  ўрганган таомлардан намуналар тақдим этишди.

“Юртимга қайтяпман, аммо сизларни ва бу даргоҳдаги барчани соғиниб қоламан. Aминманки, мен ўргатган билим ва кўникмалар билан сиз сайёҳларни кутиб олиш масканларида маҳоратингизни намойиш этасиз, юқори сервиснинг қандай эканини намоён қиласиз. Гастрономия соҳасида  етук кадрлар бўлиб етишасиз, бунга ишонаман!”– деди Тиери ўз талабаларига қарата.

Тадбир якунида барча талабалар француз ошпазидан сертификатларга эга бўлишди. Ўз ўрнида вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси мутасаддилари ҳам Тиери Дезагага Бухоро сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи эсдалик совғаларини тақдим этишди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда туризм хизматларини яхшилашга қаратилган бу каби лойиҳалар давом эттирилади.