Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран Pais нашрига берган интервьюсида, коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши сабабли чегараларни қайта ёпилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмаслигини айтди.
Аввалроқ Франция ҳукумати фуқароларга Испания Каталониясига у ердаги эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли бормасликларини тавсия қилган эди.
“Олдиндан ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди”, — деди Веран чегараларни қайта ёпиш эҳтимоли ҳақида гапириб. “Бир кун ичида биз маълум жойларда, айниқса Франция ва Германия билан чегарадош ҳудудларда назоратни кучайтирдик. Ўзаро келишув тамойилига амал қилиш, мулоқотни ривожлантириш, маълумот алмашиш ва зарур бўлса, чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олиш керак”, — деди вазир.
Веран қайта изоляциялашнинг “ижтимоий, иқтисодий ва психологик” қиймати жуда юқори бўлишини қўшимча қилди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Францияда бир кун олдин коронавирус инфекциясининг мингдан ортиқ янги ҳолати аниқлангани, 10 та янги инфекция ўчоқлари қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекциянинг кўпайишига сабаб эҳтиёт чораларига риоя қилмаслик, деб ҳисобламоқда.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 216,7 мингта коронавирус ҳолати қайд этилган, 30,1 минг киши вафот этган.