Суҳбат чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва унинг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, икки давлатнинг афғон инқирозини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Франция томони Франция ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда Ўзбекистон кўрсатган ёрдамини юқори баҳолади.

Афғонистон халқига инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасида фикр алмашилди. Шу нуқтаи назардан, Франция томони Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш бўйича Термиз шаҳрида гуманитар марказ ташкил этиш ташаббусини олқишлади.

Л.де Ранкур Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича Франциялик шерикларнинг Ўзбекистон билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.