Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франциянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Б.Лортолари Франция ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдамни юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистон томони билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар, шунингдек, афғон муаммоси бўйича халқаро ҳамжамиятнинг яхлит позициясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.

Франция томони Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида БМТ шафелигида афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро хаб ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Бундан кейин ҳам Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.