Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Республика «Ҳунарманд» уюшмаси Франциянинг A.S.I.E халқаро жамғармаси билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳа дастури бўйича Франция Олий ҳунармандчилик мактабининг кулолчилик ихтисоси бўйича таълим олаётган талабалар Элоди Дювин ва Алис Жанелларнинг мамлакатимизга 2 ойлик ташрифи бошланди.

Хорижлик талабалар ташриф давомида Ўзбекистон кулолчилик мактаблари билан яқиндан танишадилар ҳамда юртимизнинг диққатга сазовор масканларида бўлиб, халқимизнинг урф одатлари билан танишадилар.

Айни пайтда Франциялик талабалар Элоди Дювин ва Алис Жанеллар ғиждувонлик уста кулол Абдулло Нарзуллаевнинг кулолчилик музейи мажмуасида амалий машғулотларни бошладилар.