Францияда 76-Халқаро Канн кино фестивали амалий учрашув, суҳбат ва тақдимотларга бой ўтмоқда.

Шунингдек, мазкур фестивал доирасидаги кўргазмалар имкониятлар намойишига йўл очмоқда.

Жумладан, франциялик таниқли режиссёр, Канн халқаро кинофестивалининг икки карра совриндори Фредерик Обюртен билан Ўзбекистонда бадиий филъмни тасвирга олиш учун қизиқарли локациялар, Тошкент халқаро кинофестивали, ёш киноижодкорлар учун мастер-класс ва креатив воркшоплар тўғрисида суҳбатлашилди.

"Ўзбекистоннинг бой маданий тарихи, ошхонаси ҳақида маълумотим бор эди. Бугунги мулоқотларда кино соҳасидаги ҳамкорлик учун ҳам жуда яхши имкониятлар бор эканига амин бўлдим. Келажакдаги ҳамкорлик масаласида маълум фикрлар муштарак нуқтани топди, деб ўйлайман", деди у.