Бу борада, бугун Уюшмада “Auchan Russia” компаниясининг соурс ва импорт департаменти директори Пьер Карделли ва таъминот бўйича менежер Кристоф Деланей билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда француз бренди вакиллари Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарига ташрифлари ҳақидаги ижобий таассуротлари билан ўртоқлашдилар ва натижада ҳамкорликнинг асосий мезони – экологик ва ижтимоий стандартлар (Oeko-Tex, Sedex)га эга ўзбек корхоналари билан ишлашни бошлашларини маълум қилди. Шунингдек, маҳсулотларнинг юқори сифати, барқарорлик ҳамда нархи Ветнам, Хитой, Бангладеш ва Ҳиндистоннинг етказиб берувчиларникига мос келиши ҳам ҳисобга олинади.
Меҳмонлар, шунингдек, корпорация сиёсатига кўра, республикада ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари Россия, Осиё ва Европадаги савдо нуқталарига жойлаштирилишини маълум қилди. Самарали ишлаш мақсадида яқин кунларда бренд Тошкентда ўз офисини очади, деб хабар беради “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.
Таъкидлаш керакки, “Auchan Retail Russia” – йирик савдо тармоғи бўлиб, дунё бўйлаб 230 та дўконга эгалик қилади.Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш учун онлайн-дўкон ва “Мой Ашан” mobil иловасига эга.