18 департаментда тўқ сариқ огоҳлантириш амал қилмоқда.

Жиронда департаментида бир неча минг хонадон электрсиз ва тахминан 20 000 киши мобил алоқасиз қоляпти.

Дарёларнинг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини Франциянинг ғарбий қисмида транспорт ҳаракатининг тўхтаб қолишига олиб келди. Сув тошқини туфайли 70 дан ортиқ йўл ёпилди. Темир йўл хизматлари, айниқса Бордо ҳудудида, узилишларга дуч келмоқда.

Париж Сена дарёсида сув сатҳининг кўтарилишига тайёргарлик кўрмоқда. Шанба куни сув сатҳи энг юқори даражага кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар берди report.az.