Учрашув аввалида немис делегацияси ТДТУ Олмалиқ филиали директори Алишер Самадов ҳамда педагоглар жамоаси билан суҳбатда бўлиб, олий таълимдаги ўзгаришлар, ўқув жараёни, ҳамкорлик ва бошқа масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Шунингдек, профессор К.Дребенштед ва жамоаси филиалнинг ўқув жараёни ва илмий йўналишлари, лабораторияларнинг жиҳозлари билан танишди. Сафар якунлари бўйича К.Дребенштед филиалдаги ишларни яхши баҳолаб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни таклиф этди.