Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади.

Ушбу турнирларда таэквондо терма жамоамиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этяпти.

Уларнинг дастлабкиси "Fujairah Open-2022" мусобақаси ҳисобланади. 

"Қувонарлиси, кучли таркиб билан ушбу турнирга жўнаб кетган терма жамоамиз 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди", дейилади Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабарида.

Олтин медаль:

Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов
 Феруза Садикова
Светлана Осипова

Кумуш медаль:
Чарос Қаюмова

Бронза медаль:
Никита Рафалович
Ниёз Пўлатов