Миллий терма жамоа аъзолари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза – жами 9 та медални қўлга киритди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ўз тарихида илк бор битта мусобақада 6 та олтин медалга сазовор бўлди.

Бугун тонгда қаҳрамонларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Улар Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан тантанали кутиб олинди