Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг юклари божхона назоратидан ўтказилди. Жараёнда умумий қиймати 18 900 000 сўмлик 540 қути “Parlament” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Мазкур тамаки маҳсулотлари йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, xорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмагани оғзаки сўровда маълум қилинмаган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ жисмоний шахслар Ўзбекистон ҳудудига 10 қути миқдоридаги тамаки маҳсулотларини божсиз олиб киришлари мумкин.