Куни кеча Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2022 йилда фуқаролардан жами 13 минг 522 мурожаат келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, бу мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 150 ҳолатда туман, шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан судларга мурожаат қилиниб, тегишли даъво аризалари киритилган.

Шу тариқа, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари судларда ҳимоя қилинди, тикланди ва энг асосийси бу фуқаролар 2 миллиард 8 миллион 415 минг 393 сўм миқдорида зарар кўришининг олди олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилдан Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) аъзолигига қабул қилинган.