Фуқаролардан бири, Шаҳноза Мирсаидова турмуш ўртоғи ишсизлиги, ўғли ва келини тўлов-шартномаси асосида ўқиши ва бир нафар фарзандлари бўлиб, бола пулига эҳтиёж борлигини маълум қилди. Туман ҳокими фуқаронинг мурожаати бўйича амалий ёрдам кўрсатилиши, шунингдек, турмуш ўртоғи тез орада иш билан таъминланишини таъкидлади. 

Шунингдек, маҳалла фуқаролари томонидан оилавий поликлиника муаммоси кўтарилди. Яъни маълум бўлишича, фуқароларнинг ҳозирда доимий мурожаат қилишлари учун оилавий поликлиникалари йўқ. Туман ҳокими Наврўз байрами арафасида маҳалла фуқаролари учун янги ва замонавий оилавий поликлиника ишга тушишини хабар қилди. 

Сайёр қабулда коммунал соҳа бўйича кузатилаётган бир қатор муаммолар хусусида ҳам сўз борди. Ходимлар ҳозирда муаммони бартараф этиш мақсадида, мурожаатчи фуқаролар билан масалани ўрганиш ишларини олиб боришмоқда. Бу ҳақда кейинги постларимиз орқали маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Туман ҳокими ва ҳокимлик ҳар бир фуқаронинг мурожаатларини тинглаш ва ҳар бир муаммони тегишли тартибда ўрганиб, бартараф этишга доим тайёр!