Ушбу мурожаатларнинг 17.473 тасини ариза, 15.054 тасини шикоят, 87 тасини таклифлар ташкил этган. Мазкур мурожаатларнинг 15.140 таси қаноатлантирилган ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 9.890 таси юзасидан тушунтириш берилган, 131 таси эса рад этилган.
Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда маълум бўлишича, меҳнат низоларига оид мурожаатлар 4.793 тани ташкил этиб, шундан 3.092 таси иш ҳақи масаласида, ижтимоий ҳимояга оид мурожаатлар 1.517 та, уй-жой масаласидаги мурожаатлар 818 та, ерга доир қонун ҳужжатларига оид мурожаатлар 795 та ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар 469 тани ташкил этган.
Бундан ташқари Адлия вазирининг 2018 йилдаги тегишли буйруғи билан вазирликда “Call center” ташкил қилиган бўлиб, 2021 йилнинг
1-чораги давомида вазирликнинг 1008 – “Ишонч телефони” орқали 3.323 та мурожаатлар келиб тушган, уларнинг 396 таси қаноатлантирилган ва 1089 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Мурожаатларни кўриб чиқишда ходимлар томонидан қуйидагиларга алоҳида аҳамият берилмоқда:
- фуқаро ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш
ва қонуний манфатларини ҳимоя қилинишига масъулият билан ёндошиш;
- мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларига амал қилмаган, мурожаатларни ўрганиб чиқиш муддатларнинг бузилишига йўл қўйган маьсул ходимларга нисбатан чоралар кўриш ва мунтазам равишда талабчанликни ошириб бориш;
- вазирликда ва вазирлик тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш сифатини танқидий ўрганиб чиқиш ва ва йўл қўйилган камчиликларни чуқур муҳокама этиб, мурожаатларни кўриб чиқишнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаш;
- фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, аҳолининг давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирларни ишлаб-чиқиш ва амалга ошириш.
Бундан ташқари, Адлия вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини ташкил этиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда айрим ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Жумладан, Адлия вазирлигига мурожаат билан келган фуқаро шу куннинг ўзида ўз масаласини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган бошқарма ходимлари қабулида бўлиш, раҳбарият қабул кунлари қабулга олдиндан ёзилмаган бўлсада кириш ҳуқуқига эга. Вазирлик биносида фото, аудио ва видео тасвирга олиш воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқ мавжуд, деб хабар беради Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.