Текширувда, “S.H.” МЧЖ раҳбари М.С. Яккасарой ва Учтепа туманларида бошқа МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйни гўёки “S.H.” МЧЖ қураётганлигига фуқаролар М. ва Г.ни ишонтириб, ушбу уйлардан 1 тадан хонадонни сохта шартномалар тузиш орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотишга келишиб, уларнинг жами 217 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.