Маълум бўладики, фуқаро Г.М. ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган “Х.” МЧЖ ўқитувчиси С.И. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқарога автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 750 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.