Текширувда “Y.A.” МЧЖ раҳбари Ф.М. 2022 йилнинг январь-май ойларида 2 нафар фуқарога Япония ва 7 нафар фуқарога Россия давлатига бориш учун қалбаки авиачипталарни расмийлаштириб бериб, уларнинг жами 2 420 АҚШ доллари ва 20,9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.