Текширувда фуқаролар Б.Ю., С.А. ва бошқалар уй-жой қуриш истагидаги фуқароларнинг ишончига кириб, 2021 йил давомида 5 нафар фуқарога “Ахсикент” массивида жойлашган захирадаги ер майдонидан уй-жой қуриш учун 4 сотихдан жами 52 сотих ер майдонини ажратиб бериш эвазига 26 300 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув давомида Б.Ю. фуқаролардан олган пуллари ҳисобидан 1 100 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.