Шу муносабат билан мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинди ва ташкилот раҳбарияти ҳамда фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, воқеа жойига йўл олинди, дея хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Манбаларнинг таъкидлашича, Россиянинг Орёл шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига сафарбарлик чақируви юборилганлиги билан боғлиқ ҳолат расмийларимиз аралашуви натижасида ҳал этилиб, фуқароларимизга берилган чақирув қайтариб олинган.