Олдиндан 6 000 АҚШ долларини олмоқчи бўлади. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида  И.К. 6 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ф. фуқаро М.А.ни танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари эвазига Латвия Республикасига ишга юборишини айтиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.