Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.
Мазкур сиртқи таълим шакли доирасида:
➖ ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади:
➖ кадрлаш тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Миллий университети таянч ОТМ ҳисобланади;
➖ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади;
➖ тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.
Тавсияномалар, жумладан, қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
● эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
● маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
● фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилганлиги.