"Мурожаатлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўғридан-тўғри ҳамда турли хилдаги давлат ташкилотлари орқали келиб тушмоқда", дея хабар берди Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг I чораги давомида жами мурожаатлар сони 393 та бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 34 тага кўп ёки 109 фоизни ташкил этмоқда. Шулардан 379 таси жисмоний шахслардан, қолган 14 таси юридик ташкилотлардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг 377 таси ёки умумий миқдорнинг 96 фоизи суғурта масалаларига оид мавзуда бўлиб, 16 таси ёки умумий миқдорнинг 4 фоизи бошқа масалалар бўйича келиб тушган.

Мурожаатларнинг вилоятлар кесимидаги таҳлили шуни кўрсатадики, жами мурожаатлар сонига нисбатан Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Жиззах ҳамда Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Келиб тушган мурожаатлардан 180 та ҳолат бўйича 1 628,3 миллион сўм суғурта товонлари тўлаб берилган. Шунингдек, 171 та ҳолат бўйича ҳуқуқий ва тегишли тушунтиришлар берилган. Қолган 42 та ҳолат бўйича суғурта тўловларини тўлаб бериш ёки умуман суғуртага оид бўлмаган масалалар юзасидан бўлган мурожаатларга асосли рад жавоблари берилган.