Текширувда чорвачилик йўналишига ихтисослашган “A.” хусусий корхонаси раҳбари Х.Т. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга корхонанинг қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган 20 сотих ер майдонини томорқа сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 16 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.