Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.М. ва бошқалар фуқаро Ҳ.Қ.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган видео ва фотосуратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 40 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.