Бугун, 1 март куни Ўзбекистонда 20 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бошланади. Тошкент вақти билан 15:00 да "Истиқлол" стадионида старт оладиган дастлабки баҳсда Австралия – Вьетнам қарама-қаршилигига гувоҳ бўлсак, 17:00 да "Локомотив" стадионида Индонезия Ироқ билан куч синашади.
Бугунги кун баҳсларига эса соат 19:00 да "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтиши кутилаётган Қатар ва Эрон ҳамда унга пареллел равишда "Бунёдкор" стадионида ўтадиган Ўзбекистон – Сурия баҳси якун ясаб беради.
Қолган кунги баҳслар жадвали қуйидагича:
2 март, пайшанба
15:00, Ж.Корея – Уммон, "ЖАР" стадиони
17:00, Тожикистон – Иордания, "Локомотив" стадиони
3 март, жума
15:00, Япония – Хитой, "ЖАР" стадиони
17:00, Саудия Арабистони – Қирғизистон, "Бунёдкор" стадиони.
Эслатиб ўтамиз, жорий турнир 41-маротаба ташкил этилмоқда. Унда муваффақиятга эришган 4 жамоа мундиалга йўл олади.