Дастлаб, “Пахтакор” стадионида U-23 Осиё кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон ёшларига қарши баҳс олиб борди - 1:0.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Ўзбекистон ёшлари кўпроқ тўпга эгалик қилди. Кападзе шогирдлари биринчи бўлимда жуда кўплаб хавфли вазиятлар яратган бўлсада, вазиятлардан унумли фойдаланишга келганда хатоларга йўл қўйишди. Шу тариқа, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда Туркманистон бироз жонланиб хавфли ҳужумлар яратишга ҳаракат қилди. Аммо, улар ҳам бир нечта хавфли вазиятларни голга айлантира олмади. 75 дақиқада пеналтидан Улуғбек Ҳошимов унумли фойдаланди. Шу тариқа, Ўзбекистон ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Якунда ушбу ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси биринчи турда Туркманистонни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шунингдек, «А» гуруҳи доирасида «Бунёдкор» стадионидаги ўйинда Эрон Қатарга қарши саф тортди. Ўйинда қатарликлар 87-дақиқада ҳисобни очган бўлса, форслар 90-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолди – 1:1. Қаршида эса «В» гуруҳи вакиллари Австралия Кувайтга қарши саф тортиб, баҳсда ғалаба қозонди – 2:0.
Куннинг сўнгги ўйинида Иордания Ироққа қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мадина Нуралиева,
Камола Абдуғаффорова,
ЎзЖОКУ талабалари