Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиянинг Алания шаҳрида бўлиб ўтадиган "Turkish Womenʼs Cup 2022" халқаро турнирида иштирок этади.
Мусобақада вакилаларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, Литва, Венесуэла ва Украина терма жамоаларига қарши тўп суришади.
zamin.uz сайтининг хабар беришича, 16 февраль куни Ўзбекистон — Литва, 19 февралда Украина — Ўзбекистон ва 22 февраль санасида Ўзбекистон — Венесуэла учрашувлари бўлиб ўтади.