Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг футбол кубогида бу йилдан илк маротаба аёллар футбол кубоги ташкил этилган эди.

Туман ва шаҳар турнирлари босқичларида Чилонзор тумани “Шарқ” маҳалласининг “Шарқ маликалари” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди. Жамоа мураббийи Исроил Эргашев дастлаб жамоани шакллантиришида қийинчиликлар бўлди, ота-оналар томонидан қиз болаларни футболда иштирок этишларига қаршиликлар билдирилган эди.

— Бироқ босқичма-босқич ғалабалар нафақат қизларимиз, балки ота-оналарининг ҳам бирдам бўлишига ёрдам берди, — дейди мураббий. — Бизнинг жамоа елкасида энди Республика босқичида ҳам Тошкент шаҳар шарафини ҳимоя қилиш масъулияти турибди ва бор имкониятларимиз билан ғалаба учун ҳаракат қиламиз.