Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси кейинги йили мамлакатимизда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Кеча шу тайёргарлик доирасида футзалчиларимиз Африканинг икки карра чемпиони Марокаш термасига қарши паркетга тушди. Учрашув меҳмонларнинг 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади. 

Мутахассислар  аксарият етакчи футзалчиларимизнинг жароҳат туфайли майдонга тушмаганини мағлубият сабаби деб кўрсатишмоқда.

Эртага ушбу жамоалар ўртасида навбатдаги учрашув  бўлиб ўтади.